“Қашқадарёда ишчиларидан салкам 2 млрд сўм қарздорлиги бўлган ташкилот ходимлари вилоят ҳокимлигида тўпланди” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат

06.12.2021

Ижтимоий тармоқдаги “ Қашқадарёда ишчиларидан салкам 2 млрд сўм қарздорлиги бўлган ташкилот ходимлари вилоят ҳокимлигида тўпланди” сарлавҳаси остида эълон қилинган хабарhttps://t.me/acchikhakikat/7054 бўйича Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида, мақолада кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топиб, “Қашқадарё нефт-газ қурилиш ва таъмирлаш” АЖ томонидан 2021 йил
01 декабрь ҳолатига жами 220 нафар ишчи ходимларга 435 000 000 (тўрт юз ўттиз беш миллион) сўм микдорида иш хақлари тўлаб бермаганлиги аниқланди.
Юқоридагиларга асосан, “Қашқадарё нефт-газ қурилиш ва таъмирлаш” АЖ бошқарув раисига жамият ишчи ходимларига тегишли бўлган ойлик иш ҳақларини тўлаб бериши бўйича ёзма кўрсатма киритилди.

Шунингдек, ходимларнинг иш ҳақларини ўз вақтида тўлашда Меҳнат кодексининг 154,161-моддалари талабларига риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.