Қашқадарё вилоятида ишсиз фуқароларга қулайликлар яратилди

03.04.2020
Давлатимиз раҳбарининг COVID-19 пандемиясига оид фармони ижросини амалга ошириш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов Қашқадарё вилоятида бўлди.
 
photo_2020-04-03_00-21-44
 
Ҳудудда жамоат ишларини ташкил этиш жараёнининг ҳолати, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги фуқароларга субсидия бериш тартибини амалга ошириш механизмларини яқиндан ўрганди.
 
Жорий йилнинг апрель ойида Қашқадарёда 5909 нафар ишсиз фуқаро жойларда ташкил этилган осойишталик ва дезинфекция ишларига жалб этилди. Уларнинг 2 мингдан ортиғини меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кета олмаган фуқаро яна шунчасини кам таъминланган оила аъзолари вакиллари, мингдан ортиғини пандемия сабаб вақтинча ишсиз бўлган фуқаро, 1,5 мингга яқинини турли тоифадаги бошқа ишсиз фуқаролар ташкил қилади.