“Қашқадарё вилояти қурилиши бош бошқармаси ишчи ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганлиги” тўғрисидаги хабарга расмий муносабат

25.05.2021

🌐Ижтимоий тармоқда “Қашқадарё вилояти қурилиши бош бошқармаси ишчи ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганлиги” тўғрисида хабар тарқалди.

🔰 Меҳнат инспекцияси ушбу ҳолатни ўрганди. Қашқадарё вилояти Қурилиш бош бошқармаси ходимлари бўлими нозирининг сўзларига кўра, 3-4-5 май кунлари эрталаб соат 8-00 дан 12-00 га қадар ходимлар бўш вақтларини кўнгилли ҳашар учун сарфлашган, аммо, бу бўйича бирор бир расмий буйруқ мавжуд эмас ва ходимларнинг ёзма равишда розилиги олинмаган.

📍Мазкур ҳолатда Қашкадарё вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Ш.Қурбонов жами 8 нафар ходимларини меҳнат шартномасида белгилаб қўйилган иш вақтида Қарши шаҳрида жойлашган кўп қаватли уй-жойларнинг атрофларини тозалаш ишларига жалб қилганлиги аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистан Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.