"Қашқадарё вилояти Косон туман Нефт газ қудуқларни синаш АЖ ходимлари олти ойдан буён ойлигини ололмай оила тебратиб келаётганлиги" мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат

21.10.2021

Итимоий тармоқдаги "Қашқадарё вилояти Косон туман Нефт газ қудуқларни синаш АЖ ходимлари олти ойдан буён ойлигини ололмай оила тебратиб келаётганлиги" баён қилинган хабар https://t.me/xalq_ovozi_01/15321 бўйича Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида “Косон Нефт газ қудуқларни синаш” АЖ томонидан ходимларининг ойлик иш ҳақлари 2021-йил 1-сентябргача тўлаб берилганлиги маълум бўлди. Бироқ, сентябр ойи учун ходимларга ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга асосан, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан иш берувчига ходимларнинг тўланмай қолган ойлик иш ҳақларини тўлаб бериши бўйича ёзма кўрсатма киритилди ҳамда ходимларнинг иш ҳақларини ўз вақтида тўлашда Меҳнат кодексининг 154,161-моддалари талабларига риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.