"Қашқадарё вилояти Агроинспекция ходимларига на байрам пули на иш ҳақлари берилмаган" мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат
07.01.2022
Ижтимоий тармоқда 2021-йил 25-декабр куни "Қашқадарё вилояти Агроинспекция ходимларига на байрам пули на иш ҳақлари берилмаган" мазмунидаги хабар https://t.me/turon_24_7/4923 тарқалган.
Мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекция томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлдики, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ходимларига 2021-йил 27-декабр куни “Янги йил байрами” муносабати билан мукофот пулини, 2022-йил 5-январ куни 2021-йил декабр ойининг иккинчи ярми учун иш ҳақларини тўлаб берилганлиги аниқланди.