“ҚАШҚАДАРЁ – “Гоҳида бошлиғимининг ҳовлисини ҳам тозалаймиз...” сарлавҳали хабар юзасидан расмий муносабат

18.01.2022

Ижтимоий тармоқларда “ҚАШҚАДАРЁ – “Гоҳида бошлиғимининг ҳовлисини ҳам тозалаймиз...” мазмунидаги хабар https://t.me/sizdantelegram/38365 тарқалган.

Мазкур вазият Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси вакиллари томонидан ўрганилиб, ҳар бир ходим билан алоҳида суҳбатлар ўтказилди. Мурожаатдаги фотосуратларда кўрсатилган бино Косон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига тегишли маъмурий бино эканлиги маълум бўлди.

Аниқландики, Қашқадарё вилоятидаги Косон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида мажбурий меҳнат ёки бошқа қонун бузилиш ҳолатлари ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади.