“Қарши шаҳридаги 23-сонли мактаб ўқитувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат
07.02.2022
Ижтимоий тармоқда тарқалган “Қарши шаҳридаги 23-сонли мактаб ўқитувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани” мазмунидаги хабар https://t.me/Karimoffuz/4969 юзасидан Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Вазиятга алоқадор ходимлардан тушунтириш хатлари олинди. Ҳолат ўз тасдиғини топиб, Ўзбекистон Ресубликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига мувофиқ, маъмурий байённома расмийлаштирилди ҳамда Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилди.