Қарор лойиҳаси

21.07.2023

Таълим муассасалари битирувчилари ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш, ижтимоий мослашувини тизимли равишда ташкил этиш мақсадида, уларнинг бандлик ҳолатини доимий мониторинг қилиб бориш тизимини жорий қилиш режалаштирилмоқда.

Бунда, битирувчилар ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг бандлик ҳолатини реал вақт режимида аниқлаш имкониятини яратиш назарда тутилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар muhokamasi portaliga (https://regulation.gov.uz/oz/d/83062) “Аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жойлаштирилди.