Қорақалпоғистонда ҳам аҳолига кўмак тариқасида лойиҳалар амалга оширилмоқда

18.04.2020

Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманида апрель ойида 422 нафар ишсиз ва карантин ва чекловлар туфайли бандлиги таъминланмаган фуқаролар “Обод қишлоқ”, Обод маҳалла”, “Обод марказ” дастурлари орқали маҳалла ҳудудларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, фермер хўжаликлари ва корхоналарининг буюртмаси билан дала ишларига, шу жумладан ирригация ва мелиорация тизимларини тозалаш, экин экиш учун ер майдонларини тайёрлаш, ёрдамчи посбон, дезинфекторлик, ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган ва ўзгалар парваришига муҳтож аҳолини парваришлаш, қурилиш каби қатор жамоат ишларига жалб этилди.

Мазкур ишлар учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 105 млн.сўм маблағ ажратилган.

photo_2020-04-18_11-56-26 (2)

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги кооперативи учун 20 гектарли ер ажратилиб, 50 нафар ишсиз фуқаронинг бандлигини таъминлаш учун 111,5 млн. сўм субсидия Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан берилди.

Бундан ташқари 78 млн.сўм субсидия жамғарма ҳисобидан 35 та камбағал оилага енгил типдаги иссиқхона қуриш, шахсий ва дала томорқасида экишга уруғлар ва кўчатлар харид қилиш ва суғориш воситаларини ҳарид қилиш учун ажратилди.

photo_2020-04-18_11-56-27

Жорий йилнинг 17 апрель куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов мазкур туманда бўлиб, олиб борилган ишларни ўрганди. Шунингдек, мавжуд имкониятдан янада самаралироқ фойдаланиш юзасидан тавсиялар берди.