"Президент фармони Қашқадарё автойўл (вилоят автомобил йўллари бош бошқармаси) учун ишламайдими?" мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқда "Президент фармони Қашқадарё автойўл (вилоят автомобил йўллари бош бошқармаси) учун ишламайдими?" мазмунидаги хабар https://t.me/Otabek/4967 тарқалган.
Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси вакиллари ўрганиш олиб борди.
Натижаларга кўра:
• Яккабоғ тумани ЙФУКнинг 28.12.2021 йилдаги 339-сонли;
• Шаҳрисабз тумани ЙФУКнинг 29.12.2021 йилдаги 389-сонли;
• Нишон тумани ЙФУКнинг 28.12.2021 йилдаги 213-сонли;
• Касби тумани ЙФУКнинг 28.12.2021 йилдаги 485-сонли;
• Муборак тумани ЙФУКнинг 29.12.2021 йилдаги 149-сонли хатлар орқали берилган маълумотларида ва Қашқадарё вилоят АЙХБ бошқармасида ҳам иш ҳақи ва бошқа тўловлардан қарздорлик мавжуд эмаслиги маълум бўлди.