ПРЕСС-РЕЛИЗ “Энг яхши иш берувчи”

30.11.2023

Имконияти чекланган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиб, уларни ишга жойлаштирган иш берувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида бу йил иккинчи бор ўтказилаётган “Энг яхши иш берувчи” танловида 20 дан ортиқ корхоналар қатнашган.

Танловнинг сўнгги босқичида Ҳайъат аъзолари томонидан танлов Низоми талабларига мувофиқ 1 та корхона энг яхши иш берувчи сифатида ғолиб деб топилди.

Маълумот учун айтиш жоиз,  “Энг яхши иш берувчи” танловини ҳар йили ўтказиб бориш Президентимизнинг 2021 йил 21 декабрда қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилнинг
20 апрелдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 203-сон қарорида белгилаб берилган.

Танловда ғолиб деб топилган корхона базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 (юз) баробари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

“Энг яхши иш берувчи” танлови ғолибига мукофотларни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари
Раъно Турдибоева
топширди.

 

Тадбирда Вазирлик ва идоралар вакиллари, тадбиркорлар, “Ишга марҳамат” мономаркази тингловчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 

 

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани,  Паркент кўчаси, 331-уй.

Тадбирнинг бошланиш вақти: 2023 йил 1 декабрь соат 11:00.