Наманган вилоятида карантин даврида аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан ташкил этилаётган амалий ишлар

30.04.2020

Чортоқ туманида 57 та МФЙ бор. Уларда 196,6 минг нафар фуқаро истиқомат қилади. Туман ёшларининг сони 59,7 минг нафар, якка ёлғизлар сони 153 нафар, ишсиз аҳоли сони 7,3 минг нафарни ташкил қилади.

photo_2020-04-30_13-00-59

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов карантин даврида аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан ташкил этилаётган ишларни ўрганиш, жараёнда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш учун Наманганнинг айни туманида бўлди.

photo_2020-04-30_13-00-57

Дастлабки манзил “Обод Диёр” МФЙ бўлди. Бу ерда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси томонидан ажратилган субсидия маблағлари ҳисобидан 2 мингга яқин кам таъминланган (камбағал) ва ишсиз ёш оилаларга 1 000 дона майдони 2 сотихга тенг иссиқхона қуриш жараёни авжида. Жараёнлар тугагандан сўнг “Обод Диёр”нинг каттагина майдони номига муносиб бўлиши аниқ.

Чортоқнинг яна маҳалласи “Оромгоҳ”нинг 3.5 мингдан ортиқ аҳоли бор. Бу ҳудуддаги муаммо оқова сув таъминоти билан боғлиқ. Унга ечим сифатида эса 50 та сувсиз хонадонга субсидия маблағлари ҳисобидан суғориш насослари ўрнатиб бериляпти. Вазир мазкур жараённинг боришини яқиндан ўрганди.

photo_2020-04-30_13-01-05

Навбатдаги манзил сўлим Чортоқнинг “Соҳибкор” маҳалласи бўлди. Бу ердаги маҳаллий “OYSTRES” МЧЖда карантин даврида талаб юқори бўлган тиббий ниқоб ҳамда ҳимоя воситалари ишлаб чиқариляпти. Бунинг ортидан маҳалланинг 35 нафар ишсиз аҳли меҳнат фаолияти билан банд.