Пойтахтимизда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштириш” мавзусида таъсис конференсия бўлиб ўтди

17.01.2024

Кун тартибидаги масалалар юзасидан делегатларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Унда маҳалла тизимидаги ўзгаришлар, унинг жамият ҳаётидаги ўрни ва обрўсини ошириш борасидаги ташаббуслар, “маҳалла еттилиги”нинг фаолият йўналишлари хусусида сўз борди.

Президент фармон ва қарорида белгиланган устувор вазифалар бирма-бир таҳлил қилиниб, делегатлар маҳалла тизимига оид таклифлари, ташаббусларини билдирди.

Делегатлар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг раиси лавозимига Қуранбоев Қаҳрамон Қўчқорович номзодини бир овоздан маъқуллади.