Полша Республикаси Сейми депутати - Полша Республикаси Боғбонлар уюшмаси Президенти Мирослав Малишевский билан учрашув ўтказилди

22.02.2022

#Халқаро_ҳамкорлик

Бош вазир маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баходир Умурзаков ҳамда вазирлик вакиллари Полша Республикаси Сейми депутати - Полша Республикаси Боғбонлар уюшмаси Президенти Мирослав Малишевский, Полша Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Р.Грук билан учрашди.

Тадбир давомида Ўзбекистон фуқароларини ташкилий равишда вақтинчалик қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Полша Республикасига жўнатиш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги “Ишга марҳамат” Мономарказлари фаолияти билан таништирилди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик Меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқишга келишдилар.