Пешкў тумани  Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори жаримага тортилди

19.06.2020

Бухоро вилояти Пешкў туманида жойлашган  Болалар ва ўсмирлар мактабида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида, 2020 йил 17 июнь куни Пешкў туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори топшириғига асосан телеграмм групасини юритишга масъул бўлган ходим томонидан мураббийларга 2020 йил 18 июнь куни мактабга соат 08:00 га шанбаликка етиб келишлари билдирилган.

Мазкур хабарга асосан, мактабнинг 43 нафар спорт мураббийлари 2020 йил 18 июнь куни  ободонлаштириш ишларига жалб қилининганлиги аниқланди.

Шу сабабли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директорига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига кўра 11 млн 150 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

1 (34)