Пахтачи туманидаги кооперативда турли хил сабзавотлар ҳамда дуккакли экинлар етиштирилмоқда

26.05.2021

🔰Aввал хабар берганимиздек, 2021 йил 30-мартда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 45 нафар аъзодан иборат "СAЙФИЕВ УМИД ҚОЙДИНОВИЧ" ишлаб чиқариш кооперативи ишга туширилган эди. Ҳозирда ажратилган ердан унумли фойдаланиш мақсадида мевали дарахтлар орасида турли хил сабзавотлар ҳамда дуккакли экинлар етиштирилмоқда.

✅Маълумот ўрнида келтириш жоизки, мева ва сабзавот йўналишдаги мазкур кооператив Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ажратилган субсидия эвазига ташкил этилган.