Пастдарғом тажрибаси

07.05.2021

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15-16 апрель куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида маҳаллабай ишлаш тизими жорий этилиши бўйича мутасаддиларга топшириқ берилган эди.

Жорий йилнинг 6 май куни “Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ–5105-сон Президент қарори  қабул қилинди.

 Қарорга кўра, 2021 йил 1 июндан  Пастдарғом тумани "Маҳаллабай ишлаш" тизими тажриба сифатида олинган бўлиб, унинг ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида Бандлик меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов,  вилоят ва туман мутасаддилар билан биргаликда  "Пўлатчи" маҳалласига ташриф буюрди.

Маҳалладаги Низомий кўчаси 22-уйда яшовчи Гуландон Насимова хонадони ўрганилиб, оила боқувчисини йўқотганлиги са бабли қизи Неъматова Фаридага субсидия асосида тикув машинаси олиб бериш тавсия этилди.

Тўмарис кўчаси 57-уйда истиқомат қиладиган Нодира Жўраеванинг 2-гуруҳ ногиронлиги ва икки нафар қизи ишсиз эканлиги сабабли уларни ишга жойлаштириш ҳамда субсидия асосида  касб-ҳунарга ўқитишга келишиб олинди. Шу билан биргаликда оила томорқасига иссиқхона қуриб беришни ваъда қилишди.

Янгиобод кўчаси 8-уйда яшовчи Махманазар Усмонов хонадонига ташриф буюрилиб, ҳозирги вақтда ўғли ўқиётганлиги ватурмуш ўртоғи ишсиз эканлиги аниқланди. Биринчи навбатда аёлни тикувчилик бўйича ўқитиш, битиргандан сўнг тикув машинаси олиб бериш орқали бандлиги таъминланиши ҳамда ўғлини қисқа муддатли курсга ўқитиш ҳамда субсидия асосида ноутбук олиб беришга келишилди.

Мутасаддилар томонидан Ипак йўли кўчаси 60-уйда яшовчи Норбек Тўраев хонадони ҳам ўрганилиб, унинг 1-гуруҳ ногирони эканлиги ва  ўғиллари бозорда аравакашлик билан шуғулланиб рўзғор тебратишларини инобатга олиб, хонадон ўғилларига парандачиликни билан шуғулланишлари учун кредит олиб бериш ҳамда субсидия асосида иссиқхона қуриб бериш тавсия этилди.