"Пандемия гирдобидан муносиб меҳнат сари: бандлик хизматлари учун янги синовлар ва имкониятлар"

16.08.2021

Жорий йилнинг 16-17 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги БМТ Тараққиёт Дастурининг "Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида меҳнат тизимидаги мутахассислар малакасини ошириш мақсадида "Пандемия гирдобидан муносиб меҳнат сари: бандлик хизматлари учун янги синовлар ва имкониятлар" мавзусида амалий семинар ўтказилиши режалаштирилган.

Республика миқёсидаги вазирлик тизим ташкилотларидан келган 70 нафар ходимларга бандлик муносабатларига оид замонавий билимларни ўрганиш, соҳанинг моҳир мутахассисларидан маҳорат дарсларини ўзлаштириш имконияти яратилади.

Суратларда ушбу семинарнинг 1-тренингги.

Семинарнинг иккинчи қисми спикер- Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов билан давом этди.

Мавзу: "Меҳнат органларини ривожлантириш стратегияси 2030".

Унда иштирокчилар "Aҳоли бандлигига кўмаклашиш сиёсати актив дастурлари портфели" билан таништирилди. Шунингдек, ишсизлик нафақаси, стипендиялар, субсидия ва грантлар, давлат буюртмаси, янги иш ўринларини яратиш, меҳнат квоталари ҳақида кенг тушунтириш берилмоқда.