Пахта йиғим-терими мавсуми бўйича матбуот анжумани ташкил этилди

15.09.2020

Жорий йилда бўлиб ўтадиган пахта йиғим-терим мавсумига тайёргарлик ишлари, мавсум меҳнат қонунчилигида белгиланган талаблар асосида ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаган ҳолда ташкил этиш, теримчилар учун яратилган муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари ҳақида тақдим этилаётган маълумотларнинг оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти AОКAда матбуот анжумани бўлиб ўтди.

photo_2020-09-15_11-37-46

Матбуот анжуманида AОКA Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи С. Саломов, вилоят Касаба уюшмаси бирлашмаси раиси ўринбосари Қ. Боболов, вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи У. Пракиев, вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Фермерлар Кенгаши бўлим бошлиғи И. Aбдуқаюмов ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этидилар.

 photo_2020-09-15_11-37-49