“Ўзбекистонда ёшлар бандлиги: имкониятлар ва муаммолар” мавзусида тақдимот ўтказилди

12.11.2021

Унда вазир Нозим Хусанов, вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари қатнашди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Жаҳон банки ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур давра суҳбатида Ўзбекистонда ёшларни иш билан таъминлашдаги муаммолар ва имкониятлар таҳлил қилинган янги ҳисоботнинг хулоса ва тавсиялари тақдим этилди.

Шунингдек, тадбир давомида йигит-қизларнинг бандлигига кўмаклашиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.