Ўзбекистонда World Skills стандартлари бўйича очиқ чемпионат ўтказилади

12.09.2019

2019 йил 12 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида касбий таълим сифатини ошириш ҳамкорлиги бўйича “World Skills Russia” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда World Skills Russia уюшмасининг халқаро фаолият бўйича директори Алина Досканова, бош директор ўринбосари Алексей Тимчиков, World Skills Russia макроминтақавий ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Алексей Скорняков ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов бошчилигидаги вазирлик масъуллари иштирок этди.

Учрашув давомида касбий таълим, кадрлар тайёрлаш, ўқув жараёнларини ташкиллаштириш ва билимни баҳолаш марказларини жиҳозлаш соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда истиқболдаги режалар хусусида фикр алмашилди.

Учрашув якунида World Skills стандартлари бўйича Ўзбекистонда 2019 йил очиқ чемпионат ўтказишга келишилди.

Шунингдек, “World Skills Russia” вакиллари Меҳнат вазирлиги тасарруфидаги коллеж биносида очилган “Ишга марҳамат” мономарказига ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди.   

1 (18)

2 (15)

3 (12)

4 (6)

5 (7)

6 (2)