Ўзбекистонда ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди

10.02.2020

Жорий йилнинг  3 - 5 январь кунлари «Ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш ассоциацияси бошқарув раиси Алишер Элмуродов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Россия Федерациясига расмий ташриф билан бўлди. Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш механизмларини жорий этиш соҳасидаги "WorldSkills Russia" тажрибасини ўрганиш эди.

photo_2020-02-08_09-14-04

Ташриф давомида ВСР бош директори билан учрашув бўлиб ўтди, унда "WorldSkills Russia" тажрибасини Ўзбекистонда касбий таълим тизимига жорий қилиш, шунингдек Ўзбекистонда WorldSkills экспертлар уюшмасини шакллантириш бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилди. Томонлар, профессионал кадрлар малакасини баҳолаш бўйича пилот лойиҳани тайёрлаш, сўнгра Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Skills паспортини бериш тўғрисида ҳам келишиб олдилар.

photo_2020-02-08_09-13-55

"WorldSkills Russia"нинг бир қатор "Дом русской косметики", шунингдек "Элфорт", " IEK", "1C" каби ҳамкорлари билан учрашувлар натижасида экспертлар уюшмасини шакллантириш, касбий ўқув марказларини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, қисқа муддатли касбий таълим дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.