“Ўзбекистонда бандликка кўмаклашиш учун касбий таълим” лойиҳасини тайёрлаш доирасида семинар-тренинг ташкил этилди

02.02.2022

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги КфW Германия тараққиёт банки билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда бандликка кўмаклашиш учун касбий таълим” лойиҳасини тайёрлаш доирасида семинар-тренинг ташкил этди.

Халқаро учрашувда Германия томонига Ўзбекистон меҳнат бозоридаги тенденсиялар, муаммолар ва истиқболлар, жумладан, касб-ҳунар таълими ва фуқароларнинг бандлигини қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, ҳамкорлар лойиҳани тайёрлаш ва амалга ошириш босқичларига оид масалаларни муҳокама қилишди.

Тадбир якунида касб-ҳунар таълими соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, дуал таълим тамойиллари миллий тизимига интеграциялашув, шунингдек, меҳнат бозорида талаб катта бўлган касблар бўйича умрбод таълим олиш бўйича келишувга эришилди. Хусусан, Саноат 4.0, АКТ, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, инновацион ва классик қурилиш технологиялари, туризм ва меҳмондўстлик.