“Ўзбекистон Европа Иттифоқининг “GSP+” тизими бенефициари: янги имкониятлар ва истиқболлар” мавзусида семинар ташкил этилди

24.06.2021

Бугун пойтахтимизнинг ИнтерCонтинентал меҳмонхонасида “Ўзбекистон Европа Иттифоқининг “ГСП+” тизими бенефициари: янги имкониятлар ва истиқболлар” мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов иштирок этди ва Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда Ўзбекистонда амалга оширилаётган меҳнат соҳасидаги ислоҳотлар, халқаро меҳнат стандартларини жорий қилиш, норматив базани мустаҳкамлаш ҳамда болалар меҳнатига ва мажбурий меҳнатга чек қўйиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маъруза қилди.