Ўзбекистон ва Тожикистон: Навбатдаги халқаро учрашув
Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги биносида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикасининг Иқтисодий ва савдо ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг 8-мажлисидаги 2021-2023 йилларга мўлжалланган ўзаро алоқаларни ривожлантириш англашув меморандуми асосида Тожикистон Республикаси Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Раҳмонзода бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
➡️ Ташрифдан мақсад аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун бандлик хизматларини рақамлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг илғор тажрибасини ўрганиш, ички ва ташқи меҳнат бозори эҳтиёжларига жавоб берадиган касбий ўқув курсларини ташкил этиш,а касб-ҳунарга ўқитиш борасида ўзаро тажриба алмашиш меҳнатга лаёқатли аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини иш билан таъминлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.