ЎЗБЕКИСТОН – РОССИЯ: ҲУКУМАТЛАРАРО КОМИССИЯ ДОИРАСИДА КИЧИК ҚЎМИТАНИНГ 13-ЙИҒИЛИШИДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ?
Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматларо комиссия доирасида кичик қўмитанинг 13-йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев раҳбарлигида вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда Россиянинг Меҳнат ва бандлик федерал хизмати раҳбари Михаил Иванков бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этди.
Йиғилишда меҳнат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш ва тажриба алмашиш юзасидан келишувга эришилди.
Шунингдек, Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларини муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитлари билан таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳаёти ва соғлиғини асраш, ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ҳамда бу борада ишончли механизмларни йўлга қўйишга оид қатор масалалар муҳокама қилинди.
Куннинг иккинчи яримида делегация аъзолари Тошкент шаҳридаги ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази "KOICA" фаолияти билан яқиндан танишди.