Ўзбекистон Республикасининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган янги муносиб меҳнат мамлакат дастурини имзолаш маросими ўтказилди
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган янги муносиб меҳнат мамлакат дастурини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори ёрдамчиси Хайнтс Коллер, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов, Ўзбекистон касаба уюшмаси раиси Қудратилла Рафиков, Ўзбекистон иш берувчилар конфедерацияси раиси Илҳом Хайдаров ва БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори вазифасини бажарувчи Ю Ю иштирок этди.