Ўзбекистон Республикаси ва Татаристон Республикаси касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида меморандум имзоланди
Тошкент шаҳрида жойлашган “Ишга марҳамат” мономарказида Ўзбекистон Республикаси ва Татаристон Республикаси касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида икки томонлама шериклик алоқаларини ўрнатиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон томонидан вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов, Татаристон томонидан Қозон ахборот технологиялари ва коммуникациялари техникуми директори Юрий Багров, илмий тадқиқотлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Дамира Рамазанова иштирок этди.
Тадбир давомида вазирликнинг меҳнат бозорида амалга ошираётган ишлари, шу жумладан ИТ-саноатида талаб қилинадиган касбларга ўргатиш имкониятлари тақдим этилди.
Шунингдек, томонлар келгусидаги ҳамкорлик имкониятлари, жумладан, Қозон ахборот технологиялари ва коммуникациялари техникуми филиалининг Ўзбекистонда очилиши ҳақида фикр алмашдилар.
Тадбир сўнгида "Халқаро компетенция маркази - Қозон ахборот технологиялари ва коммуникациялари техникуми" давлат автоном профессионал таълим муассасаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди ҳамда Ўзбекистондаги компютер техникаси ва иқтисодиёт тармоқлари учун дастурлаш соҳасидаги мутахассисларни тайёрлашга мўлжалланган рус техник мактабини яратиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.