Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғига асосан Азербаев Қуанишбай Кошкинбаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тайинланди.

11.03.2024

Мазкур тайинловга қадар Қ.Азербаев Қораўзак тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.