Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева бошчилигидаги делегация Туркия Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Аҳмет Айдин билан учрашди.

Унда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва Ўзбекистонда энди йўлга қўйилаётган тиббий суғурта тизимини янада такомиллаштириш, бу борада Туркия тажрибасини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.
Ташрифнинг иккинчи кунида ҳоким ёрдамчилари учун Туркияда ўқув-амалий курслар ташкил этиш режаси кўриб чиқилди. Шунингдек, делегация аъзолари Туркиянинг ҳамкорлик ва координация агентлиги ташкил этган махсус ўқув-курсларида иштирок этди.
Маʻлумот учун: Туркиянинг Кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ташкилоти (КОСГЕБ) ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ўртасида 2023-йил май ойида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.