ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИНИНГ МАСЛАҲАТЧИСИ М.ХАЙРИДДИНОВ ҲАМДА БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ Э.МУҲИТДИНОВ НАВОИЙ ВИЛОЯТИДАГИ “ИШГА МАРҲАМАТ” МОНОМАРКАЗИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси М.Хайриддинов ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов Навоий вилоятидаги “Ишга марҳамат” мономарказида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Шунингдек, мазкур марказдаги қурилиш ишларини жадаллаштириш, ўқув хоналарини оптималлаштириш, фуқароларга қулай шароит яратиш ва бошқа масалаларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Бундан ташқари Навоий шаҳар “Kovorking” касб-ҳунарга ўқитиш марказидаги ўқув жараёнлари билан танишилди ва керакли маслаҳатлар берилди.
Ушбу марказда банд бўлмаган фуқароларга:
Электрик;
Пайвандлаш иши;
Компьютер саводхонлиги;
Тикувчилик;
Бухгалтерия
Тадбиркорлик ва Рус тили йўналишлари бўйича таълим берилмоқда.