Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

15.01.2021
Видеоконфренцалоқа шаклида ўтказилган учрашувда вазирликнинг марказий ижро аппарати, ҳудудий бош бошқармалари ҳамда шаҳар ва туманлардаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари масъул ходимлари қатнашдилар. 
 
Тадбирда Тошкент Давлат юридик университети профессори, Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Ф.Муҳитдинова иштирок этиб, Мурожаатноманинг асосий мазмуни-моҳияти ва ундаги ёшларга бўлган алоҳида эътибор, яратилаётган кенг имкониятлар, шунингдек, ёшларнинг ўқиши, интилишлари, бандлигига кўмаклашиш масалалари ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтди.