ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИДА МАЪНАВИЙ-МАРИФИЙ ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

30.10.2020

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган маънавий-марифий тадбир ташкил этилди.

Унда Вазир ўринбосари Б.Умурзаков, Вазир маслаҳатчиси Г.Исакова, вазирликнинг марказий аппарат, ҳудудий бош бошқармалари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари иштирок этди.

Тадбирда ўзбек тили нуфузини мустаҳкамлаш, вазирлик фаолиятида давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари вазирликда янги ташкил этилган Комплаенс шўъбасининг мақсад ва вазифалари ҳамда даврий нашрларда чоп этилган мақолаларга муносабат билдириш масалалари кўриб чиқилди.