Тадбиркорлар диққатига!

21.06.2022

Тадбиркорлар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг “https://etender.uzex.uz/lots/1/0” порталида “Энг яхши таклифларни танлаб олиш” орқали тадбиркорлар ўртасида танловни эълон қилади.
I. Танловнинг умумий тавсифи:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини самарали ва сифатли кўриб чиқиш, 24/7 давомида қўнғироқларга жавоб берувчи ишонч телефонларини ташкил қилиш, жисмоний ва юридик шахсларни вазирлик ходимлари билан телефон орқали боғлаш.
II. Танлов ташкилотчисининг номи ва манзили:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Тошкент шаҳар, Миробод кўчаси, 15-уй.
III. Танлов учун ажратилган маблағ миқдори ва уни молиялаштириш манбаи:
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 350 000 000,00 сўм маблағ режалаштирилган.
IV. Танлов иштирокчиларига қўйиладиган асосий шартлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини самарали ва сифатли кўриб чиқиш, 24/7 давомида қўнғироқларга жавоб берувчи ишонч телефонларини ташкил қилиш, жисмоний ва юридик шахсларни вазирлик ходимлари билан телефон орқали боғлаш.
2. Ўзбекистон бозорида IТ-технологиялар, IТ хизматларини кўрсатиш, cалл-марказ хизматлари ёки маркетинг соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибаси бўлиши.
3. Танловда иштирок этувчи ташкилот хақида умумий маълумот, Иштирокчининг банкидан картатека юқлиги хақида маълумот, Солиқ органларида солиқдан қарзи йўқлиги тўғрисида тасдиқланган маълумот, Муддати ўтган кредиторлик қарздорлиги бўлмаслиги керек.
4. Cалл-марказ хизматларини 24/7 кун давомида тақдим этиш. Фуқаролар ва хўжалик юритувчи субектларга вазирлик масалалари бўйича низомга мувофиқ маслаҳатлар бериш. вазирликлар ва қуйи ташкилотлар ходимлари билан алоқа ўрнатиш. Офис хизматлари. Ишонч телефони орқали мурожаат ва шикоятларни қабул қилиш.
5. Cалл-марказга келиб тушган мурожаатлар ҳолати тўғрисидаги ойлик маълумотларни (статистика) вазирликга тақдим қилиш .
5. Қўшимча талаблар “etender.uzex.uz” портали орқали олиш мумкун.
V. Лойиҳанинг амалга ошириш муддати:
12 ой давомида.
VI. Танлов иштирокчиларидан ҳужжатларни қабул қилишнинг манзили,
охирги куни ва вақти.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган тадбиркорлар 2022-йил 21-июн кунидан, 28-июн кунига қадар “https://etender.uzex.uz/lots/1/0” портали орқали бўлиб ўтадиган танловда иштирок этишлари мумкун.