Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Чилонзор туманида "Ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш" коллежининг бўш турган қисми таъмирланди ва замонавий шаклда жиҳозланди.

17.06.2021

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси президенти раҳбарлигида 2021 йил 26 февраль куни кенгайтирилган тарзда видеоселектор шаклида бўлиб ўтган йиғилишда хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат органларининг масъулиятини ошириш юзасидан мутасаддиларга бир нечта вазифалар юклатилди.

Унда кўрсатилган вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Чилонзор туманида "Ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш" коллежининг бўш турган қисми таъмирланди ва замонавий шаклда жиҳозланди.

Шунингдек, "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турган фуқароларни касбга ўқитадиган " Meri Poppins" масъулияти чекланган жамияти ўз иш фаолиятини бошлади.