ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ТАСАРРУФИДАГИ МЕҲНАТ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ РЕСПУБЛИКА КУРСЛАРИДА ИШЛАШГА ЎЗИНИ ЛОЙИҚ БИЛГАНЛАР УЧУН ОЧИҚ МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ

03.11.2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик тасарруфидаги Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курсларида мавжуд бўлган вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/) да рўйхатдан ўтишлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курсларидаги мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.  

Эътибор беринг!

Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида кўпи билан учта бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиш имконига эга.

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади. Ҳужжатларни топшириш бўйича қўлланма илова қилинади.

Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги расмий сайти ҳамда қуйидаги телефон орқали билиб олишингиз мумкин.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш 2020 йил 19 ноябрь куни қадар давом этади. Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Вазирлик тасарруфидаги Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари

Хамкоримиз: Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

 

 

 

Лавозим

 

Штат бирлиги

 

Талаб этиладиган малака даражаси

 

Иш ҳақи

 

1.

Бандлик ва инсон ресурсларини бошқариш кафедра мудири

 

 

1

Олий маълумот

(иқтисодчи)                           Фан номзоди ёки фан доктори  PhD

 

Штат жадвали асосида

 

2.

Бандлик ва инсон ресурсларини бошқариш кафедраси катта ўқитувчиси

 

 

1

Олий маълумот

(иқтисодчи)                          

 Фан номзоди ёки фан доктори  PhD

Штат жадвали асосида

 

 

3.

Меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш кафедра мудири

 

 

1

Олий маълумот

(юридик ёки техник)                          

Фан номзоди ёки фан доктори  PhD

Штат жадвали асосида

 

 

4.

Меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш кафедраси катта ўқитувчиси

 

1

Олий маълумот

(юридик ёки техник)                          

Фан номзоди ёки фан доктори  PhD

Штат жадвали асосида