Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикасининг Қорағанда вилояти тадбиркорлари минтақавий палатаси

15.11.2021

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикасининг Қорағанда вилояти тадбиркорлари минтақавий палатаси “Атамекен” делегацияси ўртасида 2021-йил 15-октябр куни “Хорижий давлат вакиллари Ўзбекистон Республикасининг меҳнат миграцияси, енгил ва озиқ-овқат саноати, савдо соҳаларида ҳамда қурилиш материалларини етказиб беришда бизнес алоқаларни ўрнатиш, шунингдек, қурилиш соҳаси билан танишиш” мавзусида вазирлик биносида йиғилиш ўтказилди. Мазкур юғилишда вазирнинг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов иштирок эдти.
Учрашув давомида, Ўзбекистон Республикасида фуқароларни ҳудудларда ташкил этилган “Ишга марҳамат” мономарказларида касб-ҳунарга тайёрлаш ва хорижий тил курсларига ўқитиш тизими ёритилиб, Ўзбекистон фуқароларини Қозоғистон Республикасига ташкиллаштирилган тартибда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш соҳасида ҳамкорлик қилиш масаласи муҳокама қилинди.
Учрашув якунида, Қозоғистон Республикасининг Қорағанда вилояти тадбиркорлари минтақавий палатаси “Атамекен” делегацияси вакиллари юқорида айтиб ўтилган маълумотларга ўз фикрларини билдириб Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан икки томонлама меморандум имзолашга тайёр эканлигини маълум қилишди.