Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) имтиёзли кредити ҳисобидан «Замонавий иқтисодиёт учун малакаларни ривожлантириш» лойиҳасини амалга оширмоқда. Бугун вазирликда ушбу лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга ошириш борасида видеоконференция ташкил этилди
Унда вазир Нозим Ҳусанов, Осиё тараққиёт банкининг бўлим ва бўлинмалари вакиллари иштирок етди.
Лойиҳанинг мақсади меҳнат бозори ва касб-ҳунар таълими тизими ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, ишсизлар ва ёшларни касбга тайёрлаш сифатини ошириш, касб-ҳунар таълими тизимини бошқаришни такомиллаштириш ва иш билан таъминлашга кўмаклашишдан иборат.