ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИ НОЗИМ ХУСАНОВ САМАРҚАНД ШАХРИДАГИ “САМАРҚАНДМРАМОР” АЖ", "ЎЗҚИШЛОҚЭЛЕКТРҚУРИЛИШ" АЖ ВА "САМАРҚАНДДОНМАҲСУЛОТЛАРИ" АЖ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН УЧРАШДИ

05.11.2020

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрда қабул қилинган "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шахридаги “Самарқандмрамор” АЖ, "Ўзқишлоқэлектрқурилиш" АЖ ва "Самарқанддонмаҳсулотлари" АЖ раҳбарияти билан учрашди.

Корхона қурилиш ва пардозлаш учун тош, охақтош, гипс, бур ва сланецлар қазиб олишга иҳтисослашган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов мазкур акциядорлик жамиятлари фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг маъмурияти вакиллари билан ўтказилган суҳбатлари чоғида корхоналарнинг ислоҳ қилиш масалалари хусусидаги фикрларини билдирди.