Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Самарқанд шаҳридаги “Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроси” биносининг қурилиш ишлари билан танишди

31.10.2020

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Самарқанд шаҳар "Боғи Феруза" МФЙ Садриддин Айний кўчасида жойлашган “Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроси” биносининг қурилиш ишлари билан танишди. Қурилиш ишлари 2021 йилнинг апрель ойида якунланиши режалаштирилган бўлиб, бу марказда барча қулайликларга эга бўлган ошхона ва ётоқхона, иш берувчилар билан суҳбат хоналари ташкил қилинади. Ушбу марказ бир кунда 350-400 нафар одамга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.