ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИ НОЗИМ ХУСАНОВ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ “КАСБИ ТУМАН 1-СОН КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИ” ЎҚУВ МАРКАЗИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

04.11.2020

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Қашқадарё вилояти Касби тумани “Майманоқ шаҳарчаси”да жойлашган Касби туман 1-сон касб-ҳунар мактаби”да олиб борилаётган ишлар билан танишди.

          Ҳозирги кунда бу ерда 266 нафар ўқувчи:  

  • нефт ва газ махсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш оператори;
  • автомобилларни таъмирлаш чилангари;
  • пайвандловчи;
  • электрик;

-   тикувчи ва ахборотларни қайта ишлаш устаси соҳаларида таълим олмоқда.

Келгусида ушбу муассасани ташқи бошқарувга бериш орқали ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли, айниқса “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қисқа муддат мобайнида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилди.

Ўқув курсларида:

  • 👨‍🍳 Ошпаз-қандолатчи
  • 💇‍♀️ Аёллар сартароши+маникюр+педикюр
  • 💇‍♂️ Эркаклар сартароши
  • 👨‍🔧 Алюмин ва пластмасса устаси
  • 👨‍🔧 Мебель устаси
  • 👨‍💻 Компьютер саводхонлиги

шунингдек, агробизнес ва агротехнология йўналиши бўйича:

  • Балиқчилик
  • Паррандачилик
  • Чорвачилик
  • Асаларичилик

касб-ҳунарларига ўқувчиларни тайёрлаш йўлга қўйилади.

Ўқув курсларини муваффаққиятли тамомлаган битирувчиларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

WorldSkills ва бошқа халқаро стандартлар даражасида касбий малака сертификати олган битирувчиларнинг малакани баҳолаш харажатлари қоплаб берилади;

ўз фаолиятини бошлаш учун имтиёзли шартларда микрокредитлар ажратилади;

Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш, кредит олишда суғурта полиси тўлови дастлабки уч ой мобайнида ижарага олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини қоплаш учун субсидиялар ажратилади;

Ўзини ўзи банд қилиш ҳамда ташкилий меҳнат миграцияси йўли билан хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга кўмаклашилади.