ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИ НОЗИМ ХУСАНОВ ҚАРШИ ШАҲАР КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ БИНОСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилган ушбу муассаса негизида “Ишга марҳамат” мономаркази ташкил этилади.
Ушбу марказда:
* Ошпаз-қандолатчи
* Электрик устаси
* Тикувчилик устаси
* Аёллар сартароши+визажист
* Эркаклар сартароши
* 1С бухгалтерия
* Автомобиль таъмирлаш устаси
* Рус тили
* Инглиз тили
* Корейс тили
касб-ҳунар йўналишларида 2000 нафарга яқин фуқароларни қамраб олиш имконияти бўлади.
Бундан ташқари 2021 йилда 1700 нафар хорижий мамлакатларга ишлаш учун кетаётган меҳнат мигрантларига рус тилини ўргатиш ва касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вилоят минтақавий филиали билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилади.