Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов бошчилигидаги делегация Япония пойтахти Токио шаҳрига етиб келишди.
14.10.2022
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов бошчилигидаги делегация меҳнат миграцияси масалалари юзасидан икки томонлама манфаатли учрашувлар ўтказиш учун Япония пойтахти Токио шаҳрига етиб келишди. Айни дамда «ШИМИЗУ CОРПОРАТИОН» компанияси билан музокаралар бўлиб ўтмоқда.
Маълумот учун: Шимизу корпорацияси архитектура, қурилиш ва бош пудратчи фирма ҳисобланади. Компаниянинг йиллик савдоси тахминан 15 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу ташкилот дунёдаги энг яхши йигирмата пудратчилардан бири сифатида кенг тан олинган.
❇️Тафсилотларни хабарларимизда бериб борамиз.