Ўзбекистон - Полша: меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик
Ўзбекистон - Полша: меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Ж.Хидайходжаев Полшанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Р.Грук ва Ўзбекистоннинг Полшадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси А.Агзамходжаев ўртасида учрашув ташкил этилди.
Унда Агентлик фаолияти, хусусан, фуқароларни хорижий давлатларга ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тизими, кетишолди тайёрлаш тадбирлари кабилар тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, музокара давомида икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни яна-да кенгайтириш, Ўзбекистон фуқаролари учун Полша ишчи визасини расмийлаштириш жараёнлари ҳамда қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасига фуқароларни ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.