ЎЗБЕКИСТОН МАЖБУРИЙ МЕҲНАТНИ КРИМИНАЛИЗАЦИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ЯНГИ ҚОНУНЛАРНИ ҲАЁТГА ТАТБИҚ ЭТИШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

08.10.2020

ХМТнинг Учинчи томон мониторинги лойиҳаси судьялар, прокурорлар, адвокатлар ва меҳнат инспекторлари учун мажбурий меҳнат қонунчилигини самарали ижро этиш бўйича янги ўқув-машғулотларини йўлга қўйиш тараддудида.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан мажбурий меҳнатга оид меъёрий-ҳуқуқий асослар янгиланиб, модернизация қилиб борилмоқда. Ислоҳотлар мажбурий меҳнат амалиёти хавфини камайтиришга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг тегишли органларига қонунбузарларни янада самарали жазолашга имкон яратади. Сўнгги чора-тадбирлар қаторига 2019 йил сентябр ойида мажбурий меҳнатга тортишга қарши талабларни бузганлик учун жарималарнинг ўн баравар оширилганлиги ҳамда 2020 йил январ ойидан эътиборан болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан такроран фойдаланиш амалиётининг криминаллиштириш каби чора-тадбирларни киритиш мумкин.

Бироқ, такомиллаштирилган қонунчиликнинг мавжудлиги уларнинг ўз-ўзидан амалга оширилишини кафолатламайди. Сўнгги қабул қилинган қонунлардан бири, бошқалари қатори, янги қонунчиликни ва уни қўллаш учун институционал имкониятларни англаб етишни талаб қилади. Шу нуқтаи назардан, 6-8 октябрда Халқаро Меҳнат Ташкилотининг (ХМТ) Учинчи томон мониторинги лойиҳаси томонидан судялар, прокурорлар, адвокатлар ва меҳнат инспекторлари учун мажбурий меҳнат қонунчилигини амалий қўллаш бўйича бир қатор веб-семинарлар ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур тадбирлар, хусусан, Судялар олий мактаби, Бош прокуратура академияси, Меҳнат инспекцияси ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Адвокатларни тайёрлаш марказининг вакилларининг салоҳиятини оширишга қаратилган. Веб-семинарлар Мажбурий меҳнат ва одам савдосига қарши кураш бўйича Миллий комиссиянинг Ҳаракатлар режаси доирасида ташкил этилади. Мазкур тадбирлардан сўнг, бутун мамлакат бўйлаб жойлардаги судьялар, прокурорлар, адвокатлар ва меҳнат инспекторлари учун ахборот сессиялари ўтказилади. 

Юқорида келтирилган салоҳиятни ошириш тадбирлари ўтмишда мажбурий меҳнатдан фойдаланилганган ҳозирги кундаги пахта йиғим-терими шароитда муҳим аҳамиятга эгадир. ХМТ томонидан тақдим этилган сўнгги ҳисоботга кўра, 2019 йилги йиғим-терим даврида тизимли равишда мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари кузатилмаган бўлса-да, аммо теримчиларнинг умумий сонидан тахминан 102 минг кишига нисбатан (5,9 фоиз) мажбурлашнинг бирон бир шакли қўлланилган. Бу рақам аввалги йилга нисбатан 40 фоизга камайган. Худди шу ҳисоботда Меҳнат инспекцияси 2019 йилги пахта йиғим-терими даврида 1282 мажбурий меҳнат ҳолати бўйича текширувлар ўтказганлиги ва 259 та давлат расмийларини, ташкилот раҳбарлари ва бошқарувчиларини асосан жарима солиш йўли билан жазолаганлигини кўрсатмоқда.

Ушбу ташаббус ХМТ DWT / CO - Москва ва ХМТ ва Жаҳон банки ҳамда учинчи томон мониторинг лойиҳаси томонидан амалга оширилиб, Европа Иттифоқи, Швейцария, Қўшма Штатлар ва Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit (GIZ) томонидан молиялаштирилади.