Ўзбекистон Ахборот агентлиги: Вазирлик томонидан пресс-тур ташкил этилди

24.09.2021

Халқимизда «Боланинг бегонаси бўлмайди» деган гап бежизга айтилмаган. Жаннатмакон юртимизда ўсиб келаётган ҳар бир эртанги кун эгалари эътиборда. Хусусан, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳам. Уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунар эгаллаши ва муқим иш жойига эга бўлиши учун барча шарт-шароит яратилган. Бу бўйича турли хил мутассади ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Пойтахтимиздаги 23-сонли Меҳрибонлик уйи битирувчилари учун бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов бошчилигида  Яшнобод туманида жойлашган "Ишга марҳамат" мономарказига пресс-тур ташкил этилди. Улар маиший техникалар ишлаб чиқариш, кўп қаватли уйлар ва офислар учун лифт ишлаб чиқариш корхоналарида ҳамда  технопарк ҳудудида фаолият юритаётган 18 та корхонада ҳозирги кундаги мавжуд бўлган 1 200 тадан ортиқ бўш иш ўрни билан таништирилди.

Батафсил ➡️ Меҳрибонлик уйи битирувчилари учун мономарказга пресс-тур уюштирилди (uza.uz)