“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида мамлакатда камбағаллик даражасини кескин қисқартириш масаласи.

14.09.2023

 

2023-йилнинг сўнггига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хитойлик мутахассислар ва халқаро ташкилотлар билан биргаликда 2024-2030-йилларга мўлжалланган камбағалликни қисқартиш бўйича стратегияни ишлаб чиқади.

2026-йилга қадар камбағалликни 2 баробарга, 2030-йилга қадар эса кескин қисқартирилади.

Камбағалликка тушиш хавфи мавжуд 4,5 миллион аҳоли даромадини оширилади.

Меҳнат қобилиятини ишга солиш орқали 3 миллион нафар ёшларни камбағалликдан чиқарилади.

Ижтимоий шериклик асосида 500 минг малакали мутахассис тайёрлаш ва бунга ҳар йили камида 1 миллиард доллар йўналтирилади.

Ҳар бир вилоятда камбағаллик даражаси юқори бўлган биттадан жами 14 та туманни камбағалликдан чиқариш ва комплекс ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.

Танлаб олинган 14 та туманни Хитой тажрибаси асосида, шу жумладан янги ёндашувлар, инновацион ва “яшил” технологиялар ҳамда бошқарувнинг замонавий усулларини қўллаган ҳолда камбағалликдан чиқариш усуллари амалиётга жорий этилади.

 Янги молиявий инструментлар жорий этиш орқали камбағал аҳолининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиб, имтиёзли кредит ва субсидиялар бериш тизими такомиллаштирилади.

 Эҳтиёжманд аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қулай шартларда қўллаб-қувватлаш мақсадида рақамли “Микромолия” ташкилоти ташкил этилади.