“ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИ БЎЙИЧА ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

25.10.2023

“ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИ БЎЙИЧА ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга бағишланган видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, Вазирликнинг бошқарма, бўлим бошлиқлари, тасарруфий ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари бошлиқлари ҳамда ўринбосарлари, шаҳар ва туман бўлимлари раҳбарлари қатнашди.

Вазир ўринбосари Р.Турдибоева раҳбарлигида ўтган кенгайтирилган йиғилишда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши ҳамда мақсадли кўрсаткичларга тўлиқ эришишни таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Айтиш жоизки, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида Вазирлик тизимига жами 37 та бандда топшириқлар белгиланган бўлиб, шундан 26 та бандда асосий ижрочи сифатида, 11 та бандда ҳамижрочи сифатида вазифалар берилган.
16 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси, 21 та амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, уни ижрога қаратиш белгиланган. Жорий йил якунига қадар 31 та топшириқ (12 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш) назарда тутилган.

Йиғилишда мазкур вазифалар ижроси бўйича айрим йўналишларда юқори натижаларга эришилаётган бўлсада, айрим йўналишларда самарадорлик кўрсатгичлари пастлиги айтилди.

Барча даражадаги раҳбар ходимларга камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромад келтирадиган меҳнат билан банд қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш, фаолиятини қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.