Меҳнат муҳожирлари эътиборда

07.05.2020

Бутун Ер юзини қамраб олган пандемия дунё мамлакатлари иқтисодиётининг барча соҳалари қатори меҳнат миграциясига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бугунги кунда миллионлаб муҳожирлар ўзга юртларда бу шароитга мослашишга мажбур бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вазирликнинг хориждаги ваколатхоналари мутассадилари меҳнат миграцияси билан боғлиқ муаммога алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу мақсадда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси  ҳамда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасикўмагида жорий йилнинг 5 майидан #ЁрдамБОР (#ПомощьЕСТЬ!) ҳештеги остида меҳнат муҳожирларига иссиқ овқат етказиб бериш ишларини амалга оширмоқда. Мазкур хайрия тадбирлари ташаббускорлари Давид Якобашвили ва Ян Яновскийдир.

Новиков мактаби – замонавий ошпазлик мактабларидан бири. У Москва марказидаги ресторанларни бошқариш мактаби, мамлакатдаги энг катта гастрономик таълим лойиҳаси бўлиб, юртдошларимизни ўзининг таомлари билан қувонтиради.

Мактаб томонидан ташкил этилаган хайрия тадбирлари давомида Россия Федерацияси томонидан жорий қилинган изоляция чоралари туфайли меҳнат таътилида бўлган ва ётоқхоналарда яшаётган муҳожир-ишчиларга навбат билан бир ҳафта давомида пиширилган овқат тарқатилади. Тадбирнинг биринчи босқичида кунига 250, навбатдаги босқичда эса 1000 кишига хизмат кўрсатиш режалаштирилган. Уларнинг сони лойиҳа ташаббускорларининг техник ва молиявий имкониятларидан келиб чиқади. Кенг қамровли тушликнинг калория ва озуқавий қийматига алоҳида эътибор берилади.

Ҳар қандай жамиятнинг асосий аҳамияти инклюзия ва агар бирор киши Россия Федерациясининг фуқаролиги ёки яшаш ҳуқуқига эга бўлмаса, бу бизнинг жамиятимиз аъзоси эмаслигини англатмайди ва биз унга ғамхўрлик қилишимиз керак,” – дея таъкидлайди Ян Яновский.

 

Saidnomon 1 

Saidnomon