Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда малакани ривожлантириш бўйича йирик лойиҳа ишга туширилади

29.05.2019

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ижрочи ташкилот сифатида Осиё тараққиёт банки билан “Замонавий иқтисодиёт учун малакани ривожлантириш” лойиҳаси устида иш олиб бормоқда.

Мазкур лойиҳа тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва ахборот коммуникация технологиялари сингари устувор соҳаларда малакани ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

29 май куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Осиё тараққиёт банкининг маслаҳат ҳайъати вакиллари билан мазкур лойиҳа истиқболлари муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Осиё тараққиёт банки маслаҳат ҳайъати раҳбари Синь Лон, лойиҳа бошқаруви гуруҳи раҳбари Эйко Изава, шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов бошчилигидаги вазирлик масъуллари, лойиҳа ҳамкорлари бўлган тегишли вазирлик ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида тармоқлар бўйича малака кенгаши ташкил этиш, касбий стандартларнинг қўлланилиши, йўналишлар бўйича малакага эҳтиёж ва лойиҳани амалга ошириш механизмлари каби масалалар муҳокама этилди.

Учрашув якуни бўйича 2019 йилнинг 15 июнида малакага оид консультатив семинар ўтказилишига келишилди.

1

3

2